Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғли ва жиянларини «UzAuto Motors»га ишга киритиш учун 3.700 доллар бериб алданди

Ўғли ва жиянларини «UzAuto Motors»га ишга киритиш учун 3.700 доллар бериб алданди

Андижон вилояти Асака тумани Янгисор МФЙ да яшовчи 38 ёшли А.А. 2020 йилнинг январь ойида ўзига олдиндан таниш бўлган 49 ёшли Т.Т. ни ишончига кириб, унинг ўғли ва жиянларини Асака туманида жойлашган «UzAuto Motors» АЖга ишга олиб кириб қўйишини ваъда қилиб, Т.Т. нинг 3.700 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда етказилган моддий зарарни қоплаш масалалари кўрилмоқда.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг