Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси иккита қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси иккита қонунни қабул қилди

Фото: Xabar.uz

Депутат Расул Кушербаев ўз телеграм-каналида маълум қилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

«Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, Сенатга юборилди;

«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг