Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд томонидан тақиқланган манбалар рўйхати эълон қилинди

Олий суд томонидан тақиқланган манбалар рўйхати эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

2019 йилдан ҳозирга қадар Олий суднинг 80 дан зиёд ҳал қилув қарори асосида 1 000 дан ортиқ манбаа тақиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2019-2024 йилларда интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбаа ва контентлар (материаллар) рўйхати эълон қилинди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бузғунчилик ва вайронакорликни тарғиб қилувчи манба ва материалларни суд тартибида тақиқлаш амалиёти хорижий давлатларда ҳам кенг қўлланилади.

Қайд этилишича, диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет нашрлар, каналлар, саҳифалар, профилларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Таъкидланишича, бундай жиноий қилмишларга нисбатан амалдаги қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг