Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтиариқда омбор мудири 807,1 млн сўмлик кўмирни талон-торож қилди

Олтиариқда омбор мудири 807,1 млн сўмлик кўмирни талон-торож қилди

«Кўмир таъминот» МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган умумий қиймати 807,1 млн сўмлик (1 566 тонна) кўмир маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Қиш-қировли кунларда шунча маҳсулот талон-торож қилингани Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда юзага чиққани айтилади.

Турган гапки, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида айбланувчилар сафи кенгайиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг