Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўз автомашинаси балонини пичоқ билан ёриб ташлади

Ўз автомашинаси балонини пичоқ билан ёриб ташлади

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан қарздор С.Б.дан ундирувчи ХАТБ «Давр банк» Юнусобод филиали фойдасига 268 млн 633 минг сўм ундириш ва ундирувни гаров мулки бўлган «Hyunday Sonata» автомашинасига қаратиш ҳақидаги ижро иши МИБ Чилонзор туман бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари даврида, фуқаро С.Б. ижро иши ва жавобгарлиги ҳақида бир неча маротаба SMS-хабарномалари орқали огоҳлантирилган.

Бироқ, ижро иши талаблари бажарилмаганидан сўнг, давлат ижрочилари томонидан гаровдаги автотранспорт воситаси манзили аниқланиб, хатлаш ишлари олиб борилган ва автотранспорт воситасини сақлаш учун фуқаро С.Б.нинг турмуш ўртоғи Д.Қ.га топширилган.

Ижро иши ҳужжатидаги талаблари ҳақида ҳам фуқаро Д.Қ. тушунтириш берилган ва огоҳлантирилган.

Шунга қарамасдан, С.Б. ва Д.Қ. ижро иши талаблари бажармасдан, гаровдаги автомашинани давлат ижрочиларига топшириш ёки банк олдидаги қарздорлигини бартараф этиш чораларини кўришмаган.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 25 ноябрь куни МИБ Чилонзор туман бўлими давлат ижрочилари Б.Абдуллаев ва М.Мираҳмедовлар банк ходимлари билан автотранспорт воситаси манзили Олмазор тумани, Ниёзова кўчаси 3-уй яқинида эканлигини аниқлашди ва бу ҳақда ишчи гуруҳга маълум қилишди.

Воқеа жойида банк мутасадди ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Д.Қ.га автомашинани жарима майдонига олиб кетиш ҳақида маълум қилинганда, ижро ҳаракатлари амалга ошишини хоҳламаган ва автомашинани ўз ихтиёрида қолдиришни ният қилган Д.Қ. автомашина юкхонасидан  ўзига тегишли бўлган ўткир тиғли пичоқларни олиб, автомашинанинг  ғилдиракларини ёриб ташлаган.

Ҳолат видео ва фото тасвирларга олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Сўнгра, автотранспорт воситаси махсус эвакуатор орқали олиб кетилиб, сақлаш учун жарима майдонига  жойлаштирилган.

Аммо бу иш ҳам осонликча кечмаган, қарздор автомашинани олиб кетмасликлари учун унинг устига чиқиб, олд ойнасини синдирмоқчи ва тош отмоқчи бўлган.

«Кредит туҳфа ёки совға эмас, ундан унумли фойдаланилмаса, гаровдаги мулк ҳам бой берилиши мумкин», дейилади МИБ хабарида.

Қайд этилишича, айни дамда бу каби рейд ва қўшма тадбирлар янада кучайтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг