Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўз қизини сотишга уринган ота ушланди

Ўз қизини сотишга уринган ота ушланди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида ўз қизини 35 миллион сўмга сотаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ангор туманида 1969 йилда туғилган И.З. ўзининг шаръий никоҳ асосида 2019 йилдан буён бирга яшаб келаётган турмуш ўртоғи, 1994 йилда туғилган Х.С.нинг 2023 йилнинг 17 июль кунида туғилган қизи Б.З.ни 35 000 000 сўмга сотмоқчи бўлган. 

19 июль куни соат 21:00 ларда, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими Одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда туман ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Эркак фарзандини 1,4 минг доллар ва 10 миллион сўмга сотаётган вақтда ходимлар томонидан ушланган. 

И.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг