Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди (фото)

Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди (фото)

Фото: «Ombudsman.uz»

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикаси пойтахти Анкара шаҳрида Туркия Парламентининг бош Омбудсмани Шереф Малкўч ва Омбудсманлар Жилели Ўзлем Тунчак, Ариф Дюлгер, Фатма Бенли Ялчин, Садеттин Калкан, Ибраҳим Килинч  билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзаро мулоқот давомида икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси, қатъияти ҳамда улар ўртасида ўрнатилган ўзаро ишонч ва дўстлик ришталари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар тарихида мутлақо янги саҳифа очилишига имкон яратиб бераётгани таъкидланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум имзолангач, оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда таъкидланишича, мазкур меморандум инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги Омбудсманларнинг мустаҳкам ҳамкорлигига замин яратади. Меморандум доирасида Туркия Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Туркия Республикаси фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилиши ҳолатлари бўйича келиб тушган мурожаатларни ҳал этишда кўмаклашиш кўзда тутилган.

Қолаверса, инсон ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, ходимлар малакасини ошириш, ҳар иккала давлат учун долзарб бўлган мавзулар ва йўналишларда турли форум, конференция ва семинар-тренинглар ўтказиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Матбуот анжуманидан сўнг, томонлар инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги фаолиятининг ўзига хос жихатлари ва натижалари юзасидан ўзаро тажриба алмашишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг