Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё молиявий назорат бошқармаси масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё молиявий назорат бошқармаси масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги мактаб директорлари ва Халқ таълими бўлими ҳисобчилари асоссиз қайта-қайта бўлаётган текширувлардан норозилиги» ҳақидаги видеоёзув юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси телеграм каналида расмий баёнот берилди.

Хабарга кўра, вилоят давлат молиявий назорати бошқарма тафтишчилари О.Сулаймонов ва бошқалар томонидан Деҳқонобод туманидаги жами 68 та мактабнинг 2018 йил январ ойидан 2019 йил июль ойига қадар бўлган даврдаги молиявий фаолиятини текширмасдан, гўёки муқаддам текширувдан ўтганлиги важи асосида рўйхатга олинмаган далолатномалар асосида ҳужжатли тафтишни якунлаб, молиявий қонунбузилишга шароит яратиб беришган.

Яъни, Деҳқонобод тумани ХТБга қарашли мактаблар фаолиятини тафтишдан ўтказиш учун келган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимлари ва Давлат молиявий назорат тафтиш ходимлари мактабларни молиявий фаолиятини охирги текширишдан кейинги даври тафтишдан ўтказилган.

Мутахассислар томонидан мактаб директорлари ва ҳисобчилари қўлида бўлган сохта далолатномаларга таянилиб, 2018 йилнинг 1 январь ойидан 2019 йилнинг 1 июль ойига қадар бўлган давр текширувдан ўтказилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокурорининг ўринбосари У.Съдуллаев томонидан 12.12.2020 йилда Қашқадарё вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси масъул ходимларига нисбатан ЖКнинг 208-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Қарши махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани ҳақида айтиб ўтилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг