Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 40 миллион сўмлик тамаки маҳсулотининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Қашқадарёда 40 миллион сўмлик тамаки маҳсулотининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан контрабанда тамаки маҳсулотлари савдоси тўхтатиб қолинди. Тезкор тадбир давомида вилоятдаги савдо марказларидан бирига олиб киришга уриниш чоғида жами 18 миллион 700 минг сўмлик 20 000 дона тамаки маҳсулоти ушлаб қолинган.

Шунингдек, Қарши шаҳрида умумий суммаси 21 миллион 820 минг сўм бўлган 18 000 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотишга уринаётган фуқаро қўлга олинди.

Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси матбуот котиби Азиза Хушвақтова томонидан маълум қилинишича, божхона органлари ушбу фактлар бўйича текширув ўтказмоқда.

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида контрабанда тамаки маҳсулоти савдосининг улуши 10%ни ташкил қилади. Ноқонуний сотувчилар ва контрабандачилар давлат иқтисодиётига улкан зарар етказади, шу сабабли уларнинг фаолиятига зудлик билан чек қўйиш ва қонуний жазо қўллаш зарурлиги айтилмоқда.

Боз устига, контрабанда тамаки маҳсулотлари билан бирга Ўзбекистонга кўпинча тақиқланган моддалар ва қалбаки дори-дармон ҳам кириб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг