Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиси 10 минг АҚШ доллари билан ушланди

Ҳоким ёрдамчиси 10 минг АҚШ доллари билан ушланди

Тошкент вилояти Қибрай туманида ҳоким ёрдамчиси катта миқдордаги пулни олаётган вақтида қўлга тушди.

Маълум қилинишича, туман ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёрдамчиси МФЙ биноси ёнида жойлашган, давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

У ер майдонини ҳокимликда ишловчи танишлари орқали архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш йўли билан харидор номига ўтказиб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган маблағнинг 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг