Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари ушланди

Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Тадбиркордан бажарилган қурилиш ишлари далолатномасини имзолаш учун 60 млн сўм талаб қилган хўжалик раҳбари қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари А.Ж. ушбу хўжаликда «О.Ҳ.» МЧЖ томонидан бажарилган 612 млн сўмлик қурилиш ишлари бўйича тузилган далолатномани имзолаши ҳамда 157 млн сўм қарздорликни МЧЖга ўтказиб бериши эвазига тадбиркор Л.О.дан 60 млн сўм талаб қилиб, шундан 45 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг