Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшмачи йигитга жазо тайинланди

Қўшмачи йигитга жазо тайинланди

Иллюстратив фото

Тан олайлик, охирги пайтларда қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаган аёллар ҳақида кўп гапирилмоқда, шундай жиноят содир этганлари тегишли тартибда жазога тортилаётгани ҳам бор гап. Эркак киши бўла туриб қўшмачилик қилса-чи...

2020 йилнинг 9 июль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди очиқ суд мажлисида қўшмачилик қилиш ва фоҳишахона сақлаш жиноятини содир этганликда айбланган йигитга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Судланувчи О.Н. 2020 йил 8 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Роҳат кўчасида қўшмачилик қилиш мақсадида, интернетдаги сайтларнинг бирига «Назо» номи остида 1999 йилда туғилган А.С.нинг фоҳишалик билан шуғулланишига мижоз топиш учун эълонни жойлаштириб, ҳар бир мижоздан тушган пулларнинг ярмини олиб турган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 08.05.2020 йилдан 12.05.2020 йилга қадар бўлган вақтда Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Роҳат кўчасидаги уйни У.З.дан шаръий никоҳда бўлган турмуш ўртоғи Ч.Г. билан бирга вақтинча истиқомат қилишини айтиб алдаб, ижарага олиб, мазкур хонадонга А.С. ва Ч.Г.ларни фоҳишалик билан шуғуланиши учун жойлаштириб, шарт-шароит яратиб бергани эвазига А.С.дан умумий ҳисобда 300 000 сўм пул маблағларини олган.

Суд О.Н.га ЖКнинг 59-моддасига асосан 400 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлади.

Ш.Жуманиязов,
Яккасарой туман суди судья ёрдамчиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг