Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурилишдаги талон-торожликлар аниқланди

Қурилишдаги талон-торожликлар аниқланди

Андижондаги «СЭС» биноси ва Избоскан тумани ва Термиз шаҳридаги икки мактаб биносини таъмирлаш баҳонасида миллионлар ўмарилгани фош бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «X.b.» МЧЖ раҳбари М.Ж. вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича 3 та шартнома бўйича тўловга тақдим этилган ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 361,6 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.Б.» кўп тармоқли қурилиш таъмирлаш корхонаси раҳбари Ш.Р. «Я.б.» ИК масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган таъмирлаш ишлари бўйича тўлов ҳужжатларига амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 309,5 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, «F.S.» МЧЖ раҳбари Х.А. шаҳар Халқ таълими бўлим мудири О.С. билан олдиндан тил бириктириб, ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабида таъмирлаш ишларини тўлиқ бажармасдан туриб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 247,1 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг