Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари устидан текширув бошланди – Бош прокуратура  

Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари устидан текширув бошланди – Бош прокуратура  

Фото: Xabar.uz

Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув бошлади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, текширувга Қувасойнинг «Зийнат» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ю.нинг  прокуратура «Ишонч телефони»га қилган мурожаати асос бўлган. Яъниким, фуқаро ўз мурожаатида ИИБ ходимлари акаси З.Ю.ни ўғирликда гумон қилишиб, унга нисбатан куч ишлатишгани натижасида тан жароҳати етказилганини баён қилади.

Мурожаат тегишли тартибда «Жиноятлар ҳақидаги ариза ва хабарларни рўйхатга олиш китоби»га қайд  қилинган.

Айни пайтда З. Ю.нинг танасида тан жароҳатлари бор-йўқлигига аниқлик киритиш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Шунингдек, ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинлаш ҳақида Фарғона вилоят ИИБга ҳам тақдимнома киритилган.

Терговга қадар текширув натижаси ҳақида қўшимча хабар берилади.

«Xabar.uz»дан қўшимча: Қувасой шаҳар ИИБ бошлиғи Элёр Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими  Шуҳрат Ғаниевга жиян бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг