Регистондаги безори 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси олди
Ичиб олиб, Регистон майдонида одамларнинг тинчини бузган шахс жазоланди.
2022 йилнинг 29 декабр куни соат 23:30 ларда фуқаро М.Ш. маст ҳолатда Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида фуқароларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилган, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.
М.Ш.га нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
Суд мажлисида М.Ш. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter