Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Россияга борасанми, билет олиб бераман...»

«Россияга борасанми, билет олиб бераман...»

Фото: «Xabar.uz»

Бухорода фуқароларни Россия Федерациясига жўнаб кетиши учун авиачипта олиб бериш эвазига фирибгарлик билан пул ундирган шахс ушланди.

Ҳуқуқ-тартибот органи томонидан «Xabar.uz»га маълум қилинишича, Жондор тумани «Пахлавон» маҳалласида яшовчи 28 ёшли Ж.Д. Пешкў туманиги «Ибн Сино» маҳалласида яшовчи  23 Қ.Ш. га уни ва танишларини гўёки Россия Федерациясига ишлаш мақсадида юбориш учун билет харид қилиб беришни айтган. Қ.Ш.дан алдов йўли билан 2.300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг