Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида қонун бузилиши аниқланди

Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида қонун бузилиши аниқланди

Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби давлат буюртмачилиги асосида 311,8 млн сўмлик мактаб формаларини харид қилишда қонун бузилишига йўл қўйган. Бу ҳақда Аксилкоррупция агентлиги маълум қилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси томонидан 912,4 млн сўмлик ёзги мажлислар учун чарм томли шийпон қуриш;

Зафаробод туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби буюртмачилигида 286 млн сўмлик спорт инвентарлари харид қилиш;

Қизилтепа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 300 млн сўмлик транспортда юк ташиш хизмати кўрсатиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Агентлик буюртмачиларга тақдимномалар киритган ва харид комиссияларининг баённомалари бекор қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг