Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.А. «Мирза-Пай» ирригация тизими бошқармасига қарашли 0,9 гектар ер майдонини ижарага олиб, ушбу ер майдонини фуқаро Х.У.га фирибгарлик йўли билан 60 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай яна бир тезкор тадбирда, «U-A.» МТП раҳбари А.Х. «Ф.» оилавий корхонаси раҳбари Ш.га МТП ҳудудидан 3,6 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 40 млн сўм талаб қилиб, шундан 30,4 млн сўмни МТП комбайнчиси Х. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ю. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, «Фарғона сувтаъминот» МЧЖ Учкўприк туман бўлими балансида бўлган 2 сотих ер майдонини 5 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Ж.С.нинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг