Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «кўча» гуруҳлари қўлга олинди

Самарқандда «кўча» гуруҳлари қўлга олинди

Видеодан лавҳа

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳри ва Пастарғом туманларида орадаги келишмовчиликларни «разборка» орқали ҳал қилмоқчи бўлган гуруҳлар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор ходимлар томонидан 2022 йил 4 март соат тахминан 20:30 ларда Самарқанд шаҳар Огаҳий кўчасида, бир гуруҳ шахслар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликни жанжал орқали ҳал қилмоқчилиги тўғрисида тезкор маълумот олинган ва ушбу гуруҳларнинг оммавий жанжал қилишининг олди олинган.

Шунингдек, Пастдарғом туманидаги Жума шаҳри ҳамда Арабхона маҳаллаларида яшовчи 15 нафар спортчилар томонидан «Самарқанд-Жума» йўналишдаги автошох бекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаш мақсадида, «кўча» йўли билан ҳал қилиш учун йиғилган вақтида қўлга олиниб, уларнинг фаолиятига чек қўйилган.

Ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг