Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда менежер тадбиркорни 173 млн сўмга туширди

Самарқандда менежер тадбиркорни 173 млн сўмга туширди

Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг маблағини талон-торож қилган менежер аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «B.T.» МЧЖнинг Самарқанд вилояти бўйича менежери Ж.Ж. ва бошқалар 2022 йилнинг август-октябрь ойларида хорижда ишлаб чиқарилган электрон тамаки маҳсулотларини юк хатлари билан қабул қилиб олиб, ушбу маҳсулотлар сотувидан тушган 173 млн  сўм нақд пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг