«Самосуд» қилинган бола бўйича қўшимча маълумот берилди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги мактаб ўқувчиси «самосуд» қилингани айтилган видеотасвир тарқалганди.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 май куни Пастдарғом тумани ИИБга 2009 йилда туғилган Б.С. (ўғил бола) тан жароҳати олганлиги тўғрисида унинг онаси Ж.И. дан ариза келиб тушган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, вояга етмаган Б.С. 20-мактабнинг 9-синфида таълим олиши, у шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Қ.А. (қиз) га севишини айтганлиги, сўнг Қ.А. нинг акаси, А.Қ. ҳолатдан хабар топиб, 15 май куни Б.С. ни ўз уйига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган. Шунингдек, А.Қ. гўёки унинг таъзирини бериш мақсадида Б.С. нинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган.
Мазкур воқеа юзасидан 19 май куни Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида вояга етмаган Б.С. га нисбатан содир этилган бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter