Шифохонада ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 20 июнь куни фуқаро Қува тумани Тахтакўприк маҳалласи ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бўлимида даволанаётган С.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 июнь кунидан 20 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс туман тиббиёт бўлимига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 1.300.000 сўмлик уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Б. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter