Суд тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди
Судьялар олий кенгаши қарори билан бир қатор судьялар лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, шунингдек ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Жураев Баходир Абдимуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Кулдашев Жахонгир Абдуганиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Исматова Азиза Собирджоновна – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Анаров Фуркат Шухратович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мирзаханов Акмал Хабибуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди;
Юсупов Темуржан Комилжанович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шунингдек:
Миррахимов Мирали Махмутжонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.
Бундан ташқари:
Аллаев Убайдулла Садуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Қаршиев Эргаш Мустапакулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси лавозимига;
Ражабов Озоджон Обидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Рахимов Сохиб Хайитмуротович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Қаҳоров Фаррух Фармонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг раиси лавозимига;
Равшанов Хуршид Нематович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Сайдуллаев Алишер Юсуфович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter