Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судни ҳал қилиб бермоқчи эди, ўзига иш очилди...

Судни ҳал қилиб бермоқчи эди, ўзига иш очилди...

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида судни ҳал қилиб беришни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди.

2021 йил 15 август кунидан то 2022 йил 10 январь кунига қадар бўлган вақт 41 ёшли О.Х. таниши 75 ёшли М.Ш.нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида кўрилаётган ишини ижобий хал қилиб беришини, танишлари кўплигини ва юридик соҳадан хабардор эканлигини айтиб, Миробод тумани Мироншох кўчасида жойлашган уйларнинг олдида фуқаро М.Ш.дан жами 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан О.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг