Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорга 500 000 АҚШ долларлик шартнома ваъда қилган раҳбар ушланди

Тадбиркорга 500 000 АҚШ долларлик шартнома ваъда қилган раҳбар ушланди

Шайхонтоҳур туманида тадбиркорга 500 000 АҚШ долларлик шартнома тузиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда «S.S.» МЧЖ раҳбари Н.Ш. (муқаддам судланган) тадбиркор У.И.га танишлари ёрдамида «L.Y.» корхонаси билан 500 000 АҚШ доллари миқдорида қурилиш ишларини бажариш юзасидан шартнома тузиб, буюртма олиб бериши эвазига шартнома қийматининг 10 фоизи миқдорида пул бериши кераклигини айтиб, 50 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг