Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ талабасининг ўлими юзасидан дастлабки тергов натижалари маълум қилинди. Қотилликда гумондор ушланган

ТАТУ талабасининг ўлими юзасидан дастлабки тергов натижалари маълум қилинди. Қотилликда гумондор ушланган

Фото: «Xabar.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжиринги факультети иккинчи босқич талабаси Шаробиддинов Асилбек Озодмирза ўғли 28 июнь куни тунгги соат 3:45ларда номаълум икки фуқаро томонидан ўз хонадонида ваҳшийларча пичоқлаб кетилгани хабар қилинган эди. Расмий хабарга кўра, қотиллик тафсилотлари бошқача бўлиб чиқди.

Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати «Xabar.uz»га ушбу қотиллик юзасидан дастлабки тергов натижаларини маълум қилди:

2019 йил 28 июнь куни соат 08:30 ларда  Гулистон шаҳар ИИБга тушган хабарга кўра Гулистон шаҳар, 3-мавзеси, «Обод юрт» маҳалласи 35-уй, 3-хонадонда яшовчи 1997 йилда туғилган Шаробиддинов Асилбек Озодмирза ўғлининг танасини бўйин, қўл, олд ва орқа қисмларида кўплаб, санчиб-кесилган жароҳатлари билан мурдаси топилган.

Дастлабки тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида, гувоҳларнинг дастлабки кўрсатмалари ва уй ичидаги тартибсизликдан келиб чиқиб, ушбу жиноятни икки нафар номаълум шахс босқинчилик мақсадида содир қилинганлиги тахмин қилиниб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, А.Шаробиддиновни яқин қариндоши, вояга етмаган Р.Г. ўзаро келиб чиққан жанжал негизида ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказиб, ўлдириб, А.Шаробиддиновни телефони ва жиноят содир қилиш вақтида ишлатилган ошхона пичоғини жиноят содир этилган уй яқинидаги «Дўстлик» каналига ташлаб юборганлиги аниқланган. Ҳозирги вақтида жиноят иши бўйича далилий ашёлар олинган ва вояга етмаган Р.Г. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов Департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг