Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда журналистга таҳдид юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Самарқандда журналистга таҳдид юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Фото: «Kun.uz»

Журналистик суриштирув доирасида ташкилотга борган Kun.uz мухбири таҳдидга учрагани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Kun.uz нашрининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири 19 март куни ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида жойлашган «Панорама болалар уйи» МЧЖга фуқароларнинг мурожаатлари асосида журналистик суриштирув ўтказиш учун борган вақтида, шу МЧЖда ишловчи фуқаролар уни турли сўзлар билан ҳақорат қилганлигини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ариза юзасидан, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг