Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўртта судья ишдан олинди, яна тўққизтаси интизомий жавобгарликка тортилди

Тўртта судья ишдан олинди, яна тўққизтаси интизомий жавобгарликка тортилди

Фото: Xabar.uz

2022 йилнинг ўтган даврида тўрт нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Уларнинг уч нафари ўз аризасига кўра, бир нафари судьялик қасамёдини бузгани сабабли лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди. 

Бундан ташқари жорий йилнинг 4 февраль куни пойтахт судларида фаолият кўрсатаётган Х. Парпиев (жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси), А. Менглиев (фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси), И. Ражабов, Н. Ҳамидов, О. Гулямова, О. Исмоилов (Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари), И. Сабиров (жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси), З. Бобонов (жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг раиси ), Ж. Нажимов (жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси) масъулиятсизлиги ва йўл қўйган хато-камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг