Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент-Андижон» поездининг вагон кузатувчиси ушланди

«Тошкент-Андижон» поездининг вагон кузатувчиси ушланди

Фото: «Amp.politeka.net»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва транспорт прокуратураси ходимлари яна бир фирибгарликка оид жиноятни фош этишди. Яъниким, «Тошкент-Андижон» йўналиши вагон кузатувчиси Ф.Х. фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўзи ишлаб келаётган жамиятга ишга киритиб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик (168-модда) ва пора беришга қасд қилиш (28, 211-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг