Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланганлар ушланди
Жорий йил 28 июлга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида олиб борилган тунги патруллаш тадбирлари вақтида 8 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Аниқланишича, уларнинг бари аввал ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) билан жавобгарликка тортилган.
Тадбир давомида аёлларнинг шахси, турар жойи ва рўйхатдан ўтган манзили аниқланган ҳамда улар тиббий кўрикдан ўтказилган.
Бундан ташқари, енгил табиатли аёллар билан суҳбатлар ўтказилиб, бу йўлга кириб қолишларига сабаб бўлган омиллар ва уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter