Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қизининг шаънини пулламоқчи бўлган аёл ушланди

Тошкентда қизининг шаънини пулламоқчи бўлган аёл ушланди

Фото: Тергов департаменти

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 46 ёшли фуқаро Шавкат У., ариза билан мурожаат қилади.

У ўз аризасида қайд этишича, 45 ёшли Зулфия А. қизи Мадина Р. билан унинг ўғли Достон У. ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига 600 АҚШ доллар пул талаб қилади. Аёл 480 АҚШ доллар ва 1 050 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олса-да, сўнг яна 500 АҚШ доллар беришини талаб қилади.

2021 йилнинг 15 март куни соат 13:00 ларда Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати олдида Зулфия А. қизи Мадина Р. билан ушбу пулларни Шавкат У.дан олаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Зулфия А. ва Мадина Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг