«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси билан бирга яна уч мансабдор қамоққа олинди — ДХХ
![«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси билан бирга яна уч мансабдор қамоққа олинди — ДХХ](http://static.xabar.uz/crop/3/6/720_460_95_3673724931.jpg)
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Хусусан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввалроқ «Тошшаҳартранс» раҳбари қамоққа олингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter