Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Toyota Prado» аукционда сотиб юборилди. Энди навбат «Captiva», «Cobalt» ва «Damas»га...

«Toyota Prado» аукционда сотиб юборилди. Энди навбат «Captiva», «Cobalt» ва «Damas»га...

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут тумани судининг ижро варақасига асосан қарздор «Ж.Х.Б» агрофирмасидан ундирувчи «Микрокредитбанк» АТБ Ургут филиалининг фойдасига 583 миллион сўмга яқин кредит қарздорлиги ундириши белгиланган.

Ундирув гаровга қўйилган «Toyota Prado», «Captiva», «Cobalt» ва «Damas» русумли автотранспорт воситаларига қаратилган. Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Ургут туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, ижро ҳаракатларига киришилган ҳамда қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ўтганлиги сабабли, агрофирманинг «Toyota Prado» русумли автотранспорт воситаси хатланган ҳамда «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдонида 352 миллион сўмга сотилиб, кредит қарзини ёпишга қаратилди. Энди навбат «Captiva», «Cobalt» ва «Damas»га.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган 2 ойида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, 16.624 та ҳужжатлар ижроси таъминланиб, 228 млрд. 519 млн. сўм ундирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг