Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учта туманда янги прокурорлар иш бошлашди

Учта туманда янги прокурорлар иш бошлашди

Фото: «Xabar.uz»

Қорақалпоғистоннинг Тахиатош ва Нукус туманига янги прокурорлар тайинланди.

Баҳром Машарипов Тахиатош тумани прокурори, Пўлат Халмуратов эса Нукус тумани прокурори сифатида иш бошлади.

Тайинловга қадар Б.Машарипов Ўзбекистон Бош прокуратурасида, П.Халмуратов эса Тахтакўпир тумани прокуратурасида фаолият олиб борган.

Шунингдек, Фаррух Юлдашев Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани прокурори этиб тайинланди.

Ф.Юлдашев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма катта прокурори лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг