Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйчи туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган давлат харидининг миси чиқди

Уйчи туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган давлат харидининг миси чиқди

Ижтимоий тармоқларда Уйчи туман ҳокимлиги давлат харидларини амалга оширишда аффилланганлик ҳолатига йўл қўйганлиги тўғрисида тарқалган хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўрганиш ўтказди.

Маълум қилинишича ҳокимлик томонидан давлат бюджети маблағларини сарфлашда туман ҳокимининг 2022 йил 27 майдаги Фармойиши талаблари бажарилмагани, шунингдек, компьютер воситалари сотиб олиш учун ўтказилга энг яхши таклифни танлаб олиш бўйича давлат харидида аффилланганлик ҳолати аниқланган.

Туман ҳокимининг юқорида келтирилган Фармойишида 121,4 млн сўм маблағлар ёшлар етакчиларига шароит яратиш мақсадида мебель жиҳозлари сотиб олиш учун ажратилган бўлсада, биргина ҳолатда 7,2 млн. сўмга компьютер воситаси сотиб олинган.

Шунингдек, компьютер воситасини харид қилиш бўйича ўтказилган ушбу давлат харидида қатнашган барча иштирокчи корхоналар ягона шахсга тегишли бўлган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Aгентлик Уйчи туман ҳокимлигига тақдимнома киритди ва ҳокимлик томонидан ушбу харид бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг