Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйидан «Малибу»да чиқиб кетган тошкентлик фуқаро бедарак йўқолди

Уйидан «Малибу»да чиқиб кетган тошкентлик фуқаро бедарак йўқолди

Фото: «OLX.uz»

20 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Мадина Абдуллаева ИИБга мурожаат қилади. Унинг маълум қилишича, шу куни соат 09.00ларда бирга яшовчи турмуш ўртоғи 1983 йилда туғилган Саидмуннавархон Абдуллаев ўзининг оқ рангли «Малибу» (давлат рақами 01 Z 990 ТА) автомашинасини уйидан номаълум томонга ҳайдаб чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, С.Абдуллаевни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз С.Абдуллаевни ва унинг бошқарувида бўлган автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг