Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай ҳолатларда 100 фоиз тўланади?
Қуйидагиларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади:
— ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
— байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилганларга;
— қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари борларга;
— Чернобил АЭСдаги аварияни тугатишда қатнашганларга;
— Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, ўткир лейкоз, аденома, рак ва хавфли ўсмали касалликка чалинганларга;
— меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганларга.
Бошқа ходимларга қуйидаги миқдорларда тўланади:
- иш стажи 8 йил ва ундан кўп ходимларга ва 21 ёшга етмаган чин етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
- иш стажи 8 йилгача ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида тўланади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter