Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Видео учун 30 000 доллар талаб қилганлар ушланди

Видео учун 30 000 доллар талаб қилганлар ушланди

Фуқарони обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачилар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Э. ва М.Б. ўзаро тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Э.Х.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган видео тасвирларни оила аъзолари ҳамда яқин танишларига кўрсатиш билан қўрқитиб, ушбу тасвирларни тарқатмаслик эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг