Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро террорчи ташкилотга хайрихоҳ шахс 6 йилга қамалди

Халқаро террорчи ташкилотга хайрихоҳ шахс 6 йилга қамалди

Фото: ДХХ

Халқаро террорчи ташкилотга хайрихоҳ шахс жазога тортилди.

Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 2021 йилда Telegram мессенжерида канал яратиб, унга ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни жойлаб, каналнинг 9 нафар обуначисига тарқатади. Бундан ташқари, у Instagram ижтимоий тармоғида ҳозирги кунда Сурияда фаолият олиб бораётган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчи ташкилотининг инструктори ва медиа тарғиботчиси билан боғланиб, унинг даъватлари таъсирига тушади. Сўнгра, Сурияга жиҳод қилиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида ўзаро аудио ва хабар орқали ёзишмалар олиб бориб, ХТТ сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдиради.

Ўз навбатида, ушбу шахс яқин танишлари ва ўзининг синфдошлари орасида “жамоат” шакллантириб, уларни Сурия ҳудудига “ҳижрат” қилиб, террорчи гуруҳлар қаторига қўшилишга даъват қилади.

ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида унинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатиб қолиниб, ҳуқуқий баҳо берилди.

Ушбу шахс жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 прим 1-моддаси 3-қисми “г” банди, 244 прим 2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг