Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм ва Сирдарёда фирибгарлик: ўсимликлар ҳимоячиси, муҳандис ва маҳаллабай ишловчи қўлга тушди

Хоразм ва Сирдарёда фирибгарлик: ўсимликлар ҳимоячиси, муҳандис ва маҳаллабай ишловчи қўлга тушди

Фото: Хавфсизлик

Хоразм ва Сирдарё вилоятларида фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

Хоразм вилоятидаги туманлардан бирининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган минерал ўғитлар ва биокомплекслар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 27 тонна «Биостимулятор» ўсимликлар озуқасини маҳаллий фермер хўжаликларига қиммат нархларда сотиш учун шартнома тузишда амалий ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятида эса «Гулистоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими кичик, ўрта бизнес ва бюджет истеъмолчилари билан ишлаш бўлинмасининг етакчи муҳандиси ҳамда маҳаллабай ишлаш хизмати бошлиғи ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг хонадонида табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан аниқланган 164 млн сўмлик зарар суммасини 14 млн сўмгача камайтириб берганликлари эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан муҳандис ва бўлим бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг