Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хориждан ноқонуний тарзда заргарлик буюмларини олиб ўтишга уриниш фош қилинди

Хориждан ноқонуний тарзда заргарлик буюмларини олиб ўтишга уриниш фош қилинди

«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона постига 652-сонли «Бейнеу-Нукус» йўналишида ҳаракатланиб келган йўловчи поездининг 9-вагонида йўловчи сифатида келаётган Ўзбекистон фуқаросининг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида унда ҳужжатларда кўрсатилмаган, хуфёна тарзда яшириб олиб ўтишга уринган 7 турдаги 47 дона жами оғирлиги 140,5 грамм бўлган олтин қимматбаҳо металлидан ясалган заргарлик буюмлари аниқланди.

Фуқаро мазкур қимматбаҳо буюмларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз Қозоғистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб келаётган бўлган.

«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона постида аниқланган навбатдаги ҳолатда эса мансабдор шахс ҳисобланувчи вагон кузатувчисининг заргарлик буюмларини ўзи кийиб юрган пайпоғига яшириб олиб ўтишга уринган.

Божхона ходимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда «Қорақалпоғистон» темир йўл бекатида 649-сонли «Нукус-Манғистау» йўналишидаги йўловчи поездининг 11-сонли вагони кўздан кечирилганида, ушбу вагон кузатувчиси бўлиб кетаётган фуқаро ўзи кийиб юрган пайпоғига хуфиёна тарзда яшириб тегишли ҳужжатлари бўлмаган қора рангли селофан пакетда жами оғирлиги 118 граммга тенг бўлган олтиндан ясалган заргарлик буюмлари олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан жорий йил бошидан жами 7та ҳолатда 2187 гр қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига чек қўйилган.

Юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг