Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хотира майдони»да томоша кўрсатган шахс камоққа равона қилинди

«Хотира майдони»да томоша кўрсатган шахс камоққа равона қилинди

Видеолавҳадан олинган фото

Ғазалкент шаҳридаги «Хотира майдони»да «Мотамсаро она» ҳайкали ёнида «томоша кўрсатган» шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 40 ёшли А. Тойшиев шу йилнинг 17 май куни куппа-кундузи, ғирт маст ҳолда ўзича «томоша» кўрсатади. (Унинг карантин қоидаларига зид ҳолда юргани етмагандай ҳайкал устига чиқиб, унинг бошига рўмолча ташлаган ҳолда қучоқлаб, оғзидан боди кириб-шоди чиқаётгани акс этган лавҳа ижтимоий тармоқларга чиқиб кетади.) Камига ҳолатдан хабардор бўлиб етиб келган ИИБ ходимининг қонуний талабини бажаришдан бош тортиб, уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилишгача боради.

Ҳуқуқбузар ўзига келганда керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иши судга ошиб бўлади.

Суд мажлисида А. Тойшиев айбини тан олиб, пушаймонлигини билдирган.

Суд уни МЖтКнинг бир неча моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топиб, белгиланган жазоларнинг оғирроғи қўллашни лозим кўрди ва узил-кесил 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Суд қарорида А.Тойшиевдан маъмурий қамоқ жазосининг ҳар бир куни учун энг кам иш хақининг 15 фоизи миқдорида (қамоқ) ҳаражатлари ундирилиши ҳам белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг