Яна бир хусусий бандлик агентлиги фуқароларни катта суммага чув туширди
Яна бир хусусий бандлик агентлиги фуқароларни чув туширгани аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Департамент маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Унга кўра, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «I.X.BandlikAgentligi» МЧЖ мансабдор шахслари бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларда шартнома асосида ишга юборишига ваъда қилиб, жами 51500 АҚШ долларини қўлга киритган. Бироқ ваъдага вафо қилмай, пуллар ўзлаштириб юборишади.
Ҳозирча «ҳожатбарор»ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида уларнинг бошқа қилмишлари ҳам очилиши эҳтимолдан ҳоли эмаслиги айтилаётир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter