Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 ёшли қизнинг «бошини айлантириб» пулга эга чиққан йигит ушланди

14 ёшли қизнинг «бошини айлантириб» пулга эга чиққан йигит ушланди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 3 апрель куни фуқаро 39 ёшли Қ. О. Қамаши туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.

Унда 2021 йил 1 апрель куни соат 09:30 ларда 18 ёшли Б. М. унинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, вояга етмаган 14 ёшли қизига яшаш уйидан пулларини олиб чиқиб беришини айтиб, жами 7 300 АҚШ доллар пулларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Б.М. Қ.О.ни даромадли жойда ишлашидан хабар топиб, унинг вояга етмаган қизи — 8-синф ўқувчисини алдаб, у билан гаплашиб юриб, уйидаги пулларини олиб чиқиб берса, яна ўрнига қўйишга ваъда қилиб, ушбу жиноий режасини амалга оширганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ундан 6 000 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг