Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда «солиқ» йиғган аёл ушланди (видео)

Юнусободда «солиқ» йиғган аёл ушланди (видео)

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида сотувчилик қилмоқчи бўлган аёлдан 200 доллар жой ҳақи олаётган фирибгар ИИББ ходимлари томонидан ушланди.

Қайд этилишича, фирибгар тўлов вақти бир кун кечикса ҳам сотувчиларга таҳдид қилган. Бу ҳақда мазкур ҳудудда 9 ойдан бери савдо қилаётган фуқаролардан бири айтади.

«Зўравон» 2021 йил февралдан ноябр ойига қадар фуқаролардан 73 млн сўм ўзлаштиргани маълум қилинади.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. 

Аввалроқ фуқароларнинг савдо фаолиятига раҳнамоликни ваъда қилган фирибгар ушлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг