Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоминда тиббиёт ходими қаттиқ калтакланди

Зоминда тиббиёт ходими қаттиқ калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи фельдшери Э. И. қаттиқ калтакланганига оид хабарлар тарқалди. Унга кўра, шу йилнинг 23 август куни ТТЁ навбатчи фельдшери Э. И. соат 12:06 да тез ёрдам чақирувига боради. Чақирилган хонадондаги беморнинг аҳволи оғирлиги, зудликда касалхонага ётқизиш шартлиги ҳақида огоҳлантиришига қарамай, бемор яқинлари томонидан рад қилинади.

Орадан бироз ўтиб, соат 13:45 да яна ўша хонадондан чақириқ бўлади. Чақириққа борганда эса беморда биологик ўлим қайд этилади. Бундан ғазабга минган бемор яқинларидан бири навбатчи фельдшер И.Э.ни ҳали ўрнидан турмасидан орқа томондан унинг бўйин қисмига тепиб йиқитади ва калтаклайди...

Тиббиёт ходими қай даражада жароҳат олгани ҳозирча номаълум. Бироқ етказилган жароҳат енгил эмаслигининг эҳтимоли катта.

Мазкур хабар тарқалиши ортидан воқеликка ойдинлик киритиш мақсадида «Xabar.uz» Бош прокуратура билан боғланди. Маҳкама матбуот хизмати ҳолат бўйича ўрганиш бошлаб юборилгани, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилишини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг