Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда интернет фойдаланувчилари сони 4 миллиарддан ошди

Дунёда интернет фойдаланувчилари сони 4 миллиарддан ошди

Дунёда интернет фойдаланувчилари сони 4 миллиарддан ошди.

Инфографика: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларни бошқарувчи «Hootsuite» платформаси ҳамда «We Are Social» агентлиги 2017 йил рақамли тенденциялар ва ижтимоий тармоқлар   ҳолатига бағишланган тадқиқотни чиқаришди. Унда 239 мамлакат ва ҳудудларга доир маълумотлар бор.

Демак, бу тадқиқотга кўра, энди сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи интернетдан фойдаланмоқда. Онлайндагиларнинг 3,2 миллиард нафари ижтимоий тармоқларга кирувчилар.

Асосий кўрсаткичлар:

  • Интернет фойдаланувчилари сони охирги 12 ойда 7 фоизга кўпайиб 4,021 млрд.ни ёки сайёрамиз аҳолиснинг 53 фоизини ташкил этди.
  • Охирги 12 ойда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш глобал миқёсда 13 фоизга ўсди ва фойдаланувчилар сони 3,196 млрд.га етди.
  • Мобил ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони 2017 йил давомида 14 фоизга юқорилади ва 2,958 млрд.лик кўрсаткич қайд этилди — бу жами ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 93 фоизи.
  • Ҳисоб-китобларга кўра, интернетдан фойдаланувчилар 2018 йилда онлайнга жами бир миллиард соат вақт сарфлашади, бундан 325 миллион соати ижтимоий тармоқларга кетади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг