Гуаидо ёки Мадуро — дунё мамлакатлари ким томонида? (инфографика)

Мухолифатчи Гуаидо ёки президент Мадуро — дунё мамлакатлари ким томонида? Буни «Bloomberg» агентлиги тақдим этган юқоридаги харита-инфографика орқали билиб олишингиз мумкин. Ўзимиздан қўшимча қилсак, ҳаммаси «эски сценарий» бўйича давом этаётгандек...
Хўш, Венесуэлада нималар юз беряпти, воқеалар тарихига қайтамиз:
■ Гуаидо Европа иттифоқидан худди АҚШ каби Мадуро ҳукуматига қарши санкциялар қўллашни сўради.
■ Венесуэла олий суди Хуан Гуаидонинг мамлакат парламенти спикери этиб тайинланишини бекор қилди.
■ Николас Мадуро АҚШ га қайтиб кетишга 72 соат муддат берган америкалик дипломатлар Венесуэлада қолишга қарор қилишди.
■ Мадуро босқинга қарши мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий тайёргарликни эълон қилди.
■ Гуаидо 30 январь ва 2 февраль кунлари янги умуммиллий намойишлар ўтказилишини эълон қилди.
■ АҚШ давлат департаменти Венесуэланинг АҚШ банкларидаги ҳисобларини Гуаидо учун очиб берди.
■ Ўзини ўзи Венесуэла ҳукумати раҳбари дея эълон қилган Гуаидо мамлакатдан чиқиши тақиқланиши мумкин.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас