Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 4 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 4 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 4 апрелга келиб (мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 21-куни), Ўзбекистонда COVID-19ни юқтириш бўйича жами 227 та ҳолат қайд этилди: 25 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар:

  • АҚШ (269 951) — сўнгги суткада 25 074 кишида коронавирус аниқланди, 854 киши вафот этди;
  • Италия (119 827) — сўнгги суткада 4 585 кишида коронавирус аниқланди, 766 киши вафот этди;
  • Испания (117 710) — сўнгги суткада 5 645 кишида коронавирус аниқланди, 587 киши вафот этди;
  • Германия (90 964) — сўнгги суткада 6 170 кишида коронавирус аниқланди, 127 киши вафот этди.
  • Хитой (81 620) — сўнгги суткада 31 кишида коронавирус аниқланди, 4 киши вафот этди;

Катта ўнликка, шунингдек, Франция (64 338), Эрон (53 183), Буюк Британия (38 168), Туркия (20 921) ва Швейцария (19 606) кирган.

4 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1 087 263 нафарга етди, шундан 58 279 нафари вафот этган, 227 760 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 181 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг