Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 23 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 23 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 23 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 40-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 22 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1716 нафарга етди: 450 нафар бемор соғайиб кетган, нафари вафот этган.

22 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 38 нафарга кўпайди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (848,9 минг), Испания (208,3 минг), Италия (187,3 минг), Франция (159,8 минг), Германия (150,6 минг) ва Буюк Британия (133,4 минг).

АҚШда коронавирус аниқланганлар сони салкам 850 мингга етди — бу  Испания, Италия, Франция, Германия ва Буюк Британия умумий кўрсаткичидан кўп.

Айни пайтда дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 2.637.673 нафарга етди, шундан 184.217 нафари вафот этган, 717.625 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг